“Сиз келманг, биз борамиз!”
Бекобод туманида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш учун “Сиз келманг, биз борамиз!” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга қонуний ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида ташкил этилган лойиҳа давомида тумандаги ҳар бир маҳаллада сайёр қабул ўтказиляпти.
Навбатдаги шундай тадбир “Ўзбекобод” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда “Бунёдкор”, “Қушчи”, “Оқтепа” ва Ҳамза маҳаллалари аҳли учун ҳам муаммоларини баён этиш ва таклифларини билдириш имкони яратилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, шунингдек, ҳудуд кесимидаги корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳар бир мурожаат ечими бўйича қатъий назоратни таъминлади.
Сайёр қабул давомида “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбири ташкил этилиб, адлия тизими ходимлари томонидан фуқароларга юридик кўмак берилди. Бундан ташқари, ФҲДЁ ва нотариус хизматлари ҳам кўрсатилди.
Отабек ИСРОИЛОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг