Сирдарёда «Onix» автомобили каналга тушиб кетди (+видео)
Кеча, 29 апрель куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига «Onix» русумли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.
Билдирилишича, автомобиль масофадан ўт олдирилган вақтда ўзи ҳаракатга келиб, юриб кетган ҳамда ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган.
Маълум бўлишича, автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг