Сингапур ишбилармонлар делегацияси пойтахт ҳокимлигига ташриф буюрди

25 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким в.б. Шавкат Умурзоқовнинг “Middle East Business” компаниясининг вице-президенти Шаҳзод Насим бошчилигидаги Сингапур ишбилармонлар делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шавкат Умурзоқов меҳмонларни самимий қарши олиб, бундай катта делегация билан мулоқот қилиш у учун катта шараф эканини таъкидлади ҳамда мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит ҳақида гапирди. Пойтахтимиздаги лойиҳаларни амалга оширишда Сингапур компаниялари фаол иштирок этаётганини қайд этиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлар қаторида янада кўпроқ компанияларни кўришдан хурсанд бўлишини таъкидлади.
Шаҳзод Насим Ш.Умурзоқовга учрашув учун миннатдорлик билдириб, куни кеча Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқубнинг расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми икки давлат ўзаро ишбилармонлик мулоқоти учун самарали платформа бўлганини, делегация вакиллари мулоқотни Тошкент шаҳар ҳокимлигида давом эттиришдан мамнун эканлигини билдирди.
Шундан сўнг делегациянинг аъзолари ўзлари вакиллик қилаётган компаниялар фаолияти ҳақида қисқача маълумот беришди.
Хусусан, “Esco Lifesciences Group” ижрочи директори Лей Ю Лим компания фармацевтика ускуналари, асбоблари ишлаб чиқариш, шунингдек, вакциналарни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
“Enercon Asia” ижрочи директори Азхар Отман берган маълумотига кўра, компания энергия ва қувватларни бошқариш бўйича комплекс ечимларни таклиф этади. “Enercon” электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бошқаруви орқали ишончли, хавфсиз ва самарали электр қувватини билан таъминлашга интилади.
Шунингдек, инфратузилма лойиҳалари, таълим, тиббиёт, молиявий менежмент, бизнес тўловлар, электрон тижорат, логистика ва ҳоказолар бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув сўнггида Ш.Умурзоқов ҳар бир соҳа мутахассислар томонидан батафсил ўрганилишини айтди ва томонлар амалий мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга ҳам келишиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг