Silk Avia ҳаво кемаси парки янги ATR 72-600 билан тўлдирилди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Бугун, 16 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалига Uzbekistan Airways таркибига кирувчи Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг бешинчи ҳаво кемаси келиб қўнди. ATR 72-600 авиалайнери Airbus концернининг Tuluza (Франция) шаҳридаги завод аэродромидан олиб келинди. Аэропорт ва авиакомпания ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари янги ҳаво кемаси ва экипажини сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олишди.
Авиапаркнинг тўлдирилиши Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида авиақатновларнинг кўпайишини англатади. Бунинг исботи сифатида, Тошкентдан Термиз шаҳрига кунига икки марта: кундузи ва кечқурун парвозлар амалга оширилмоқда. Тез орада Silk Avia Бухорога парвозлар сонини оширишни режалаштирмоқда. ATR 72-600 ҳаво кемаси 60 дан 90 тагача йўловчини сиғдира оладиган турбовинтли авиалайнерларининг муваффақиятли тижорат лойиҳаларидан ҳисобланади. Шунингдек, ATR 72-600 эксплуатация ҳаржатларини ҳисобга олган ҳолда тарихдаги барча ишлаб чиқарилган тижорат лайнерлари орасида энг самарали машина ҳисобланади. ATR 72-600'нинг максимал парвоз қилиш оғирлиги 22 800 кг ни ташкил қилади, парвоз масофаси 1528 км гача етади. Янги лайнер аллақачон Силк Авиа авиакомпаниясининг парвозлар жадвалига киритилган.

«Янги Ўзбекистон» стратегиясига мувофиқ Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг мақсади республикада ҳаво қатновининг қулайлигини таъминлаш ва ички туризмни ривожлантиришдан иборат. Ушбу мақсадга эса биз ATR русумидаги турбовинтли ҳаво кемаларида мамлакатимиз шаҳарлари ўртасида авиация алоқаларини ривожлантириш орқали эришишни режалаштирмоқдамиз», – деди Uzbekistan Airways Бошқарув раиси Шухрат Худайкулов.
Silk Avia – Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси бўлиб, 2021 йил 6 июлда мамлакат ичида камбюджетли авиақатновларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. 2023 йилда Silk Avia брендини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси миллий авиаташувчиси таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters бошқарувига ўтди.
Silk Avia авиапарки мазкур авилайнерни етказиб берилишини ҳисобга олган ҳолда, 72 тагача йўловчини сиғдира оладиган бешта ATR 72-600 минтақавий йўловчи ташувчи ҳаво кемаларини ўз ичига олади. Айни пайтда Silk Avia Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Фарғона ва Урганч шаҳарларини бир-бири билан боғлаб келмоқда.










Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг