Швеция ва Финляндия эртага НАТОга қўшилиш учун ариза беради, Австрия эса бетараф қолишни маъқул кўрди
Архив сурат
Швеция президенти Магдалена Андерссон Швеция ва Финляндия жорий йилнинг 18 май куни НАТОга мурожаат қилишини маълум қилди.
Стокголм ва Хелсинки 18 май куни Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш учун қўшма ариза беради. Бу ҳақда Швеция президенти Магдалена Андерссон Финляндия етакчиси билан бўлиб ўтган қўшма анжуманда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз эртага бирга НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берамиз», деди Андерссон.
Олдинроқ Финляндия парламенти расмийларнинг мамлакатнинг НАТОга кириши учун ариза бериш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаган эди. Қайд этилишича, Финляндия парламентининг 200 нафар депутатидан 188 нафари мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши учун овоз берган. Қарорга саккиз депутат қарши овоз берди, тўрт нафари бетараф қолди.
Австрия бетараф қолишга қарор қилди. Австрия канцлери Карл Нехаммернинг айтишича, Венанинг НАТОга кириши масаласи долзарб эмас.
Венанинг Шимолий Атлантика иттифоқига кириши масаласи долзарб эмас, Австрия бетараф давлат бўлиб қолишни ва блокдан ташқари мақомга эга бўлишни афзал кўради. Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Нехаммер Чехия бош вазири Петр Фиала билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
«Австриянинг НАТОга қўшилиши масаласи долзарб эмас. Австрия ҳарбий соҳада ҳам бетараф бўлган ва бўлади», дейди канцлер.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг