Швейцариядаги барда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
Янги йил арафасида Швейцариянинг машҳур чанғи курортларидан бири — Кранс-Монтанада жойлашган барда портлаш содир бўлди. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Швейцария полициясининг маълум қилишича, воқеа мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган Валлис кантонида, Кранс-Монтана тоғ-чанғи курорти ҳудудида рўй берган. Портлаш янги йилни кутиб олиш арафасида, сайёҳлар орасида машҳур бўлган «Le Constellation» номли барда, маҳаллий вақт билан соат 01:30 атрофида содир бўлган.
Валлис кантони полицияси вакили Гаэтан Латионнинг билдиришича, мазкур портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
«Номаълум сабабларга кўра портлаш содир бўлди. Бир неча киши жароҳат олган, шунингдек ҳалок бўлганлар ҳам бор», — дейди у.
Швейцария оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган суратларда ёнғин ичида қолган бино ҳамда ҳодиса жойида иш олиб бораётган фавқулодда хизмат ходимларини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, қутқарув ва тергов ишлари бошлаб юборилган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг