«Шўрхок» фильми АҚШдаги фестивалда ғолиб бўлди
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) «Environmental Film & Screenplay Festival» экологик фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Унда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан режиссёр Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган «Шўрхок» қисқа метражли фильми «Энг яхши операторлик иши» номинациясида ғолиб бўлди.
Таъкидлаш керакки, фильмга «Ўзбекистонлик» картинасидаги фаолияти билан ҳам танилган Жаҳонгир Иброҳимов операторлик қилган.
Маълумот учун, «Aral Dream» лойиҳаси доирасида суратга олинган «Шўрхок» Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган халқлар тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Фильмдан мақсад Оролбўйи муаммоларини жаҳон саҳнасига олиб чиқишдир.
Қайд этиш жоизки, АҚШдаги фестивалда томошабинлар фильмни кўришдан олдин Орол денгизи ва унинг муаммолари ҳақида ҳеч қачон эшитмаганликларини таъкидладилар. Фильмдан сўнг эса уларда минтақага ташриф буюриш ёки у ҳақида кўпроқ билишга қизиқиш уйғонмоқда. Ваҳоланки, кино ижодкорларининг мақсади ҳам айнан шу – кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш эди.
Яна бир маълумот, «Шўрхок» 4 ноябрь куни АҚШда «Florida Environmental Film Festival» экологик фильмлар фестивалида ҳам иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг