Шоира Гулчеҳра Нуруллаева 83 ёшида вафот этди
Фото: Халқ сўзи
2021 йилнинг 15 январь куни шоира Гулчеҳра Нуруллаева 83 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашрига марҳумнинг яқинлари маълум қилди.
Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган.
Гулчеҳра Нуруллаеванинг «Орзуларим қоқади қанот» (1969), «Ташнаман» (1972), «Иккинчи баҳор» (1973), «Лирика» (1975), «Бағишлов» (1977), «Пахта ҳиди» (1981), «Нурли нуқталар» (1986), «Муҳаббатнинг суврати» (1988) китоблари чоп этилган.
Маълумот учун, 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодкор – Гулчеҳра Нуруллаевага аъзолик гувоҳномаси топширилган эди.
«Халқ сўзи» таҳририяти ижодкорнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг