Шимолий Корея гипертовушли ракеталарни синовдан ўтказди
Шу йилнинг 4 январь куни Шимолий Корея гипертовушли ракеталарни синовдан ўтказди. Мазкур синовлар мамлакатнинг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида амалга оширилган.
Таъкидланишича, ракета синовларини Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи кузатиб борган. Мамлакат раҳбари бу синовларни мамлакатнинг кучли ва ишончли ядровий тийиб туриш салоҳиятини сақлаб қолиш ҳамда янада мустаҳкамлаш учун муҳим стратегик қадам деб баҳолаган.
Ким Чен Ин бундай ҳарбий синовлар геосиёсий инқирозлар ва мураккаб халқаро вазиятлар фонида долзарб ҳисобланишини ҳам қўшимча қилган. Шунингдек, Шимолий Корея АҚШнинг Венесуэладаги операцияларини давлат суверенитетини бузиш сифатида қоралаган.
Маълумотларга кўра, ракета синови Шимолий Кореядан шарқда жойлашган денгиз ҳудудидаги, тахминан минг километр масофадаги нишонларга зарба берган. Мазкур синов Жанубий Корея президенти Ли Чже Мённинг Хитойга давлат ташрифи билан бир вақтда амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг