Шеробод туманида яна бир йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди
Бугун Шеробод туманининг Кўҳитанг қишлоғида Жанубий Кореянинг NCG Engineerring Co. Ltd. Компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган йирик цемент заводига илк тамал тоши қуйилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда NCG Engineerring Co. Ltd. Компанияси бош директори Жанг Ил Квеон иштирок этишди.
Лойиҳа қиймати 170 миллион доллар бўлган завод ишга тушгач, йилига 1 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари ички бозор талабларини тўлдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 400дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.
Нафақат Сурхондарё вилояти, балки, мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутадиган ушбу йирик цемент заводи 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг