Шавкат Мирзиёев темирйўл лойиҳасини амалга оширишга оид халқаро шартномани тасдиқлади

Фото: Президент Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, тасдиқланган битим Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувни акс эттиради.
Маълум қилинишича, ушбу битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди», дейилади хабарда.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой темирйўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч давлат ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда ўтказилган ШҲТ саммитида имзоланганди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни юқори баҳолаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг