Шавкат Мирзиёев “Sojitz Corporation” раҳбарларини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Sojitz Corporation” раҳбарлари Масаёши Фудзимото ва Косуке Уэмурани қабул қилди.
Япониянинг етакчи компанияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Электр энергиясига бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Сирдарё вилоятида буғ-газ электр станциясини барпо этиш лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Кўп тармоқли шифохона, Тошкентнинг янги халқаро аэропорти, шамол электр станциясини қуриш ва бошқа устувор лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тиббиёт клиникалари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини модернизация қилиш, трансчегаравий “яшил” энергия йўлагини барпо этиш, мамлакатимиз ҳудудларида газ компрессор станцияларини янгилаш, шунингдек, япон инвесторлари учун махсус иқтисодий зона яратишда корпорациянинг иштирок этиши бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг