Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўтган йил май ойида Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатимиз етакчиси Парламентлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва уни Ўзбекистонда, икки мамлакат ҳудудларини кенг жалб этган ҳолда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда парламентлар фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг