Шавкат Мирзиёев JBIC бошқарувчисини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Япониянинг ушбу етакчи молиявий институти иштирокидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
JBIC мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилишга ҳисса қўшаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели, шу жумладан нефть-кимё, тўқимачилик саноати, энергетика, ахборот технологиялари, инфратузилма ва бошқа йўналишларда қарийб 4 миллиард долларга етди.
Янги уч йиллик ҳамкорлик дастури доирасида Япония компаниялари иштирокида "яшил" энергетика, IT, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кооперация лойиҳаларини тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Ўзбекистонда Япония халқаро университетини очиш бўйича амалий чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида комплекс "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг