Шартноманинг шарти бор
Иллюстратив фото
Қарши туманида яшовчи Адҳам Умаров топган даромадига “Cobalt” автомашинасининг 2-позициясини сотиб олмоқчи бўлди. Албатта, қонуний йўл билан. Шу боис “Лион Маторс” масъулияти чекланган жамияти билан ўтган йилнинг 7 сентябрида шартнома имзолади. Жамият ижрочилари ҳужжатга асосан истеъмолчига автомашина нархининг 85 фоизини олдиндан тўлаши муҳим шартлардан эканлигини айлана стол атрофида ҳижжалаб тушунтирдилар. Шундан сўнг МЧЖ га А.Умаров автомашина учун бериладиган 84 миллион 169 минг 910 сўм маблағнинг 71 миллион 500 минг сўмини гап-сўззсиз тўлади. Оиласи ҳамда яқинларига 30 ноябрь куни янги автомашиналик бўлишини овоза қилди. Чунки ишонч унга куч берди.
Айтилган кун ҳам келди. Адҳамжонни таниш-билишларининг кўпчилиги эрталабдан янги машина олганлиги билан қутлаб, қайси чойхонада “ювилишини” ҳам сўрай бошладилар. Автомашинани олиб чиқолмаганини айтолмаган дўст, бугун эмас, деб такрорлай бошлади. Чунки автомашинани айтилган кунда ололмади. МЧЖ ходимлари асоссиз турли важларни тахланди. Ушбу ноҳақлик Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.
Фуқаро томонидан ўзаро шартнома шартлари тўлиқ бажарилган. Шундай бўлса-да, устаси фаранглар истеъмолчининг иштирокисиз 7 ноябрь куни янги шартнома тузиб, унга кўра атомашинанинг етказиб бериш муддатини 2020 йилнинг 29 февралига белгиланганлар.
Ўрганишлар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳҳуқуқларини ҳимоя тўғрисида”ги Қонунга асосан фуқарога автомашина олиб берилди.
Х. БЕГМАТОВ,
Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи
аппарати раиси вазифасини бажарувчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг