Шартларни қўпол равишда бузган МЧЖ лицензияси бекор қилинди

Illyustrativ foto
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказилган текширувлари натижасига кўра, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Kapsula Farm Biznes" МЧЖга тегишли дорихона лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузганлиги (Жамият томонидан ноқонуний дори воситалари савдоси амалга оширилаётганлиги, яъни «Глиатилин» дори воситасини сотиб келаётганлиги) ҳолати аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасининг "Kapsula Farm Biznes" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2029 йил 27 сентябрда берилган TN №211-рақамли лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраб Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг 2021 йил 19 апрель кунидаги 4-1001-2122/8659-сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "Kapsula Farm Biznes" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилди.
Маълумот учун, «Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 284-сон 12.05.2017)га асосан, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
Мазкур низомга мувофиқ, Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестри ва ходимлари реестрини шакллантиради ҳамда ушбу Низомнинг 55-бандида кўзда тутилган манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг