«Шараф ёрлиғи»: ота-оналар меҳнатининг ўзига хос эътирофи
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан «Долзарб 90 кун» тадбирлари доирасида «Шараф ёрлиғи» лойиҳаси амалга оширилаётир. Ушбу лойиҳага кўра энг фаол, намунали, ташаббускор талабаларнинг уйларига «Ушбу хонадонда Гулистон давлат университетининг энг намунали талабасини тарбиялаган муҳтарам ота-она истиқомат қилади» деган мазмундаги «Шараф ёрлиғи» ўрнатилмоқда.

— Талабанинг ҳар жиҳатдан аъло кўрсаткичларга эришишида ота-онасининг ўрни беқиёс, — дейди Гулистон давлат университети ёшлар етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев. — Шу маънода «Шараф ёрлиғи»ни фарзандлари чуқур таълим ва намунали тарбия олишига жуда масъулият билан ёндашаётган ота-оналар меҳнатининг ўзига хос эътироф этилиши дейиш мумкин. Албатта, бу лойиҳа уларга ўғил-қизларининг ютуғидан фахрланиш шукуҳини бахш этиши баробарида, бошқа ота-оналар учун ибрат намунаси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Эътиборлиси, ҳар жиҳатдан намунали талабаларнинг ота-оналарига «Шараф ёрлиғи» билан бирга Гулистон давлат университети ректорининг махсус ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари ҳам топширилмоқда.

«Долзарб 90 кун»лик доирасида «Долзарб 90 кун бурчаги», «Микрофон» медиа лойиҳаси, «Бир асар муҳокамаси» телекўрсатуви, «Кўчма «Заковат», «Мароқли мутолаа» ўйини каби лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг