Шаҳрисабзда «Tracker» ёниб кетди (+видео)

16:14 03 Февраль 2026 Жамият
513 0

Ижтимоий тармоқларда «Tracker» автомобили ёнаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Унда айтилишича, ҳолат бугун, 3 февраль куни соат 13:40 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар ҳудудида содир бўлган. Унда 70/809VSF давлат рақам белгили «Tracker» автомобилининг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиққан.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, мазкур ёнғин қисқа муддатда ўчирилган. Ҳолат оқибатида жароҳат олганлар аниқланмаган. Ҳозирги вақтда масъуллар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?