“Шаҳарлик тенгдошларим ҳавас қилади”
Мен шу юртнинг бахтли қизиман. Давлатимиз раҳбари қўлларидан мукофот олишдек бахтга сазовор бўлдим. Ҳозирги кунда Қорақалпоқ давлат университети магистрантиман. Илмий мақолаларим Ҳиндистон, Россия, АҚШ, Қозоғистон давлатлари газета ва журналларида чоп этилмоқда.
2021 йили Қозоғистон Республикасида МДҲ давлатлари талабалар ўртасида ўтказилган «Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун» кўрик-танловида иштирок этиб, кўкрак нишони билан тақдирландим. 2023 йилда Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори бўлдим. 2024 йил Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан «Үмит ушқыны» кўкрак нишонига муносиб топилдим. Бу рағбатлар янада олдинга интилишга куч бермоқда. Изланишларим натижасида ўтган йили Словакия Республикасининг миллий грант дастурида ғолиб бўлиб, шу асосда Европада ўқиб келдим. Жорий йилда Президентимиз томонидан "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланганимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Мен қатори бутун қорақалпоғистонлик қизлар юртимизда ёшларга қаратилаётган эътиборни, янгиланишлар ортида инсонлар турмуш-тарзини яхшилашга қаратилган улкан ғоя мужассамлигини чуқур англаб етмоқдалар.

Ўзим туғилиб ўсган макон Тахтакўпир туманидаги Қоратеран овулида амалга оширилган яратувчанлик, бунёдкорлик ишларини фахр билан эътироф этгим келади. Ҳозирда қишлоғимизга шаҳарлик тенгдошларимиз ҳаваси келади. Ҳатто сайёҳларнинг ҳам энг кўп ташриф буюрадиган обод манзилга айланган. У ерда камол топган илмга чанқоқ қизлар Халқаро конференцияларда қатнашмоқда. Албатта, бу ҳам юртимиздаги ислоҳотларнинг самарасидир.
Надира Абдиганиева,
“Келажак бунёдкори” медали соҳибаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг