Сербияда мухолифат ва президент тарафдорлари ўртасида оммавий тўқнашувлар бўлди
Сербиянинг бир нечта шаҳарларида мухолифат намойишчилари билан президент Александр Вучич тарафдорлари ҳамда полиция ўртасида кескин тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Белград, Нови-Сад, Ниш, Крагуевац ва яна бир қатор шаҳарларда тарафлар бир-бирини фейерверк, петарда, тош ва турли буюмлар билан жароҳатлаши оқибатида қарама-қаршиликлар келиб чиқди.
Вучичнинг айтишича, фақатгина Нови-Саднинг ўзида 64 нафар унинг тарафдори жароҳат олган. Президент “бандит ва безорилар”га ҳеч қандай афв бўлмаслигини билдирди.
Врбас шаҳридаги тўқнашувларда эса 16 полиция ходими ва 50 намойишчи жароҳатланди.
Маълумот учун, Сербия мухолифати ва талабалар ташкилотлари раҳбарлигидаги намойишлар тўққиз ойдан бери давом этмоқда. Норозилик чиқишлари ўтган йил 1 ноябрда Нови-Сад вокзалида темир-бетон том қисмининг қулаб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган фожиадан кейин бошланган.
Намойишчилар айбдорларни жазолаш, коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг