Сенатор Уйчи тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов Наманган вилояти Уйчи туманида бўлиб, маҳалла фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда сенатор Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумот берди.
Хусусан, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бандлиги ва ташаббусларини рағбатлантириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар батафсил тушунтирилди.
Мулоқот чоғида иштирокчилар томонидан қишлоқ йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектлар фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорликни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Сенатор ҳар бир масала юзасидан тегишли идора ва мутасаддиларга аниқ вазифалар юклаб, уларнинг ижросини назоратга олди.
Ташриф доирасида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказилди. Унда келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, манзилли тарзда ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг