Сенатор талабалар билан учрашди
Сенатга Тошкент давлат юридик университетининг оммавий ҳуқуқ факультети талабалари ташриф буюрди.
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Зумрад Бекатова талабалар билан учрашди.
Учрашув давомида талабалар парламент юқори палатасининг тузилиши, ваколатлари, қонунларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнлари, шунингдек, қўмиталар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олди.
Шу билан бирга, талабаларнинг қонунчилик ташаббуси, қонунларнинг амалиётда қўлланилиши, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмларига оид саволларига ҳам ҳар томонлама тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида сенатор бўлажак ҳуқуқшунослар учун касбий фаолият юзасидан зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг