Сенатор Қирғизистондаги муддатидан илгари парламент сайловини кузатишда иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари таркибида жорий йилнинг 30 ноябрь куни бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутатларининг муддатидан илгари сайловини мониторинг қилиш жараёнида иштирок этди.
МДҲ ПА кузатувчилари Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Темирлан Шайназаров билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида МДҲ МПА экспертлари томонидан мамлакатдаги сайлов қонунчилигининг ўрганилган натижалари бўйича тайёрланган таҳлилий ҳисобот тақдим этилди.
Маълумки, парламентга муддатидан илгари депутатлар сайловида 467 нафар номзод иштирок этди. Парламент депутатлари сайловини ўтказиш учун 30 та кўп мандатли сайлов округи тузилиб, уларнинг ҳар бирида мажоритар тизим бўйича учтадан депутат сайланди. Бунда ҳар бир сайлов округидаги учта ўриндан ҳеч бўлмаганда биттасини аёллар эгаллаши назарда тутилган. Шу билан бирга, парламентда камида 30 та депутатлик мандати аёл депутатларга тегишлилигини ҳам қонунчилик кафолатлайди.
Учрашувда сайловчилар овоз бериш жараёнларига кенг жалб этилиши, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида хориждаги сайлов участкалари сони оширилгани, кам фаол ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.
Шу билан бирга, қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича назорат механизмлари кучайтирилгани маълум қилинди.
Шунингдек, сенатор МДҲ ПА кузатувчилари билан бирга Бишкек шаҳридаги «Ғалаба» мемориалига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этди. Тадбир иштирокчилари Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
МДҲ мамлакатлари парламент аъзолари ҳар йили умумий тарих ва қаҳрамонликни эъзозлаш рамзи сифатида ушбу анъанани давом эттириб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг