Сенатор Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг академиги юксак унвонига сазовор бўлди
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Беларусь Миллий Фанлар академияси Президиуми биносида Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг 38-мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда дунёнинг 16 та давлатидан, шу жумладан, Хитой, Россия, Вьетнам, Монголия, Озарбайжон, Черногория, Арманистон, Куба, Қирғизистон, Грузия, Тожикистон фанлар академиялари президентлари ва раҳбарлари, шунингдек, бир гуруҳ ўзбекистонлик олимлар иштирок этди.
Мажлис давомида, бўлиб ўтган сайлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти Шавкат Аюпов Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг академиги унвонига сазовор бўлди ва унга ташкилотнинг фахрий медали топширилди.
Шу билан бирга тадбирда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фан ва инновациялар соҳасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг