Сенатда Германия делегацияси билан учрашув ўтказилди
Жорий йил 20 октябрь куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев Бундестагнинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ватан бўйича қўмитаси раиси Херманн Фербер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, уни янги мазмун билан бойитиш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва кенг кўламдаги қўшма тадбирларни ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича сўз юритилди.
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Мамлакатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси давлатлараро муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Икки мамлакатнинг барча йўналишлардаги ҳамкорлиги, хусусан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўз навбатида, Херманн Фербер Ўзбекистон аграр соҳада қисқа вақт ичида эришган натижаларни юқори баҳолаб, Германия компаниялари томорқа хўжаликларини механизациялаш, уруғчилик ва ветеринария тизимини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг