Сенат Раиси Женевада ХМТнинг минтақавий бюроси директори билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори Беата Андрес билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ХМТнинг сўнгги тавсиялари асосида меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.
Б. Андрес давлатимиз томонидан камбағалликни қисқартириш ва фуқаролар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги қатъий сиёсатини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Юрий Штеркнинг катта координатор этиб тайинланиши ҳамда Ўзбекистонда ХМТнинг мамлакат офисини очиш ташаббуси узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилди.
Суҳбат чоғида 2026–2030 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, иш берувчилар, касаба уюшмалари ва меҳнат инспекцияси мутахассисларининг малакасини ошириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг