Сенат Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

17:23 05 Февраль 2021 Ҳужжатлар
1065 0

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Конституциясига ҳам ўзгариш киритилиши назарда тутилган. Яъни сайловлар аввалгидек декабрь ойида эмас, эндиликда октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Қонун президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингач кучга киради.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, жорий йилги президентлик сайловлари 24 октябрда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер