Саудия Арабистони Суперкубогининг финалчилари номи маълум бўлди
Хабар берганимиздек, айни кунлар Гонконгда Саудия Арабистони Суперкубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
19 августда турнирнинг дастлабки ярим финалида Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» клуби Карим Бензема сардорлигидаги «Ал-Иттиҳод» жамоасини мағлуб этганди.
Кеча, 20 август куни мусобақанинг иккинчи ярим финали бўлиб ўтди. Унда Осиё Элит чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «Ал-Аҳли», Саудия Қирол кубоги финалчиси «Ал-Қадсия» клуби билан куч синашди. Учрашув «Ал-Аҳли» клубининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга ғолиблардан Франк Кессье (2 та), Айван Тоуни ва Энцо Милли муаллифлик қилди. Яна бир муваффақиятли зарба автогол сифатида Начо Фернандес ҳисобига ёзилди. «Ал-Қадсия»нинг жавоб голини эса Гастон Алварес киритди.
Энди «Ал-Аҳли» ушбу мусобақа финалида «Ал-Наср» билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 23-август куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг