Сариосиёда бепул тиббий кўриклар ташкил этилди
“Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасида Сариосиё туманидаги Афросиёб ва Мирзо Улуғбек маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса фуқаролар учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўриклар ўтказилди.

Тадбирда эндокринолог, кардиолог, гинеколог, стоматолог, онколог, невропатолог, дерматолог, хирург, травматолог, педиатр ва терапевтлар иштирок этиб, жами 405 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада 217 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 13 нафари вилоят тиббиёт марказига, 39 нафари туман тиббиёт бирлашмасига стационар даволанишга, 165 нафари эса амбулатор даволанишга йўналтирилди.

Шунингдек, маҳаллаларда сайёр тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳолининг саломатлигини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг