Сариосиё аэропорти илк техник парвозни қабул қилди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортида реконструкция ишлари муваффақиятли якунланди. Ушбу аэропорт «Silk Avia» авиакомпаниясига тегишли АТР-72-600 самолётининг биринчи техник парвозини муваффақиятли қабул қилди.
Реконструкция доирасида аэродромнинг сунъий қопламаси тўлиқ капитал таъмирланди. 1550 метр узунликдаги ва 35 метр кенгликдаги учиш-қўниш йўлаги икки қатламли асфальт-бетон билан мустаҳкамланди. Юриш йўлаги ва иккита АТР-72 русумли самолёт учун мўлжалланган перрон ҳам замонавий талабларга мос равишда янгиланди.

Сариосиё аэропортининг учиш-қўниш йўлаги 1976 йилдан буён фаолият юритиб келади. Уни капитал таъмирлаш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш орқали АТР-72 ва ундан кичик тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имконияти ҳам кенгайтирилди.
Илк қабул қилинган техник рейс муваффақиятли амалга оширилиб, аэродромнинг тўлиқ парвозга тайёрлигини кўрсатди. 100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал биноси қурилиши ҳам якунланиш арафасида.
Реконструкция ишлари тўлиқ тугагач, бир ой ичида Сариосиё аэропортидан мунтазам йўловчи рейсларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг