Сардобада газ қувурлари тартибга келтирилмоқда

17:06 05 Март 2026 Жамият
452 0

Кармана туманининг Сардоба маҳалласи “Обод шаҳар” дастурига киритилган. Табиийки, қатор ободонлаштириш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, кўчалар тартибга келтирилади. Албатта, бунда бир пайтлар нари-бери тортиб ташланган табиий газ тармоқлари халақит бериши ёки ҳеч бўлмаганда ярашмаслиги мумкин. Шу боис маҳаллада “Карманатумангаз” газ таъминоти бўлими ишчи-ходимлари томонидан диаметри- 159 мм.ли бўлган юқори босимли 200 метр газ қувурлари демонтаж қилиниб, бетартиб турган қўшқатор газ қувурлари ягона қувурга ўтказилмоқда.

— Маҳаллада 700 та хонадон мавжуд, — дейди тумангаз газ таъминоти бўлими ходими Самад Расулов. – Газчиларимиз томонидан ушбу аҳоли хонадонлари газ таъминоти тизими уч босқичлидан икки босқичлига ўтказилмоқда. Шу кунга қадар 200та хонадонга газ регуляторлари ўрнатилиб, икки босқичлига ўтказилди. Шунингдек, 9,4 км. газ тармоқлари бўёқланиб, 15та газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилинди.

Қўшимча қилиш жоиз, мазкур тадбирлар асносида барча газ тармоқлари назоратдан ўтказилиб, аҳолининг мурожаатлари асосида газ қурилмаларига профилактик хизмат кўрсатилмоқда.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер