Саратон ҳужайраларини ўлдирадиган витамин аниқланди
Олимлар томонидан B12 витамини организмда саратон ҳужайраларини бузиш ва йўқ қилиш жараёнларини бошлаб беришини исботлашди. У бу борада ўсимтага қарши модда билан “ҳамкорлик“да ишлаши аниқланган. Бу ҳақда Хроника.инфо манбаси хабар берди.
Россия фанлар академияси биофизикларининг маълум қилишларича, B12 билан бундай комбинация саратон ўсимталарида оксидлаш жараёнини ишга тушириб, уни жадал кучайтиради.
Ўсимтага қарши дорилар кўпинча саратон ўсмаларида ўзини ўзи йўқ қилиш дастурини ишга туширади ва бундан унинг атрофидаги тўқималарга зарар етказилмайди. B12 витамини ҳам шундай хусусиятга эга эканлиги аниқланди. У жигар, мол ва қўй гўштлари, тухум, курка кўкраги, сут, пишлоқ, балиқ маҳсулотлари таркибида учрайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг