Саноат зонасида янги лойиҳаларга асос солинди

11:01 31 Март 2026 Жамият
140 0

Андижон шаҳридаги «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ва Андижон саноат ХАБИ ҳудудида муҳим лойиҳаларга старт берилди. Ушбу ҳудудларда республикада биринчилардан бўлиб, 2 та замонавий ёнғин-қутқарув қисмининг биноси қурила бошланди. Мазкур ташаббус ҳудуддаги саноат тармоқларининг жадал ривожланиши ва хавфсизлик талабларининг кучайиши билан бевосита боғлиқдир.

Янги барпо этилаётган бинолар қутқарувчиларнинг самарали хизмат олиб бориши учун барча замонавий шароитлар билан тўлиқ таъминланади. Жумладан, илғор ёнғин-қутқарув техникалари, махсус ўқув минораси, шинам маънавият ва маърифат хоналари жой олади. Шунингдек, шахсий таркиб учун ошхона, ювиниш ва ётоқхона каби қулай маиший хизмат хоналари ҳам бунёд этилади.

Ушбу лойиҳанинг энг муҳим жиҳати йирик саноат ҳудудида хавфсизликни янада мустаҳкамлаш, эҳтимолий фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва тезкор ҳаракат қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилишидир. Бу саъй-ҳаракатлар нафақат ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, балки ҳудудда фаолият юритаётган инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги улкан қадамдир.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер