“Samsung” экрани уч марта букланадиган телефон ишлаб чиқариши мумкин

Корпорация йиғма смартфонлар учун махсус аккумуляторга патент олди. Бу ҳақда “Neowin” нашри хабар берган.
Тармоқда пайдо бўлган ҳужжат учта қисмдан иборат бўлган йиғма смартфонларга жойлаштириш учун мос келадиган қурилмани тавсифлайди.
Ушбу патент “Samsung”нинг экрани уч букланадиган телефонни ишлаб чиқариш ҳақидаги режалари ростлигини тасдиқлайди.
Батарея битта ячейкага эга ва учта қисмдан иборат. Аниқлик киритилишича, бундай аккумулятор шикастланмасдан кўп марта тахланиши мумкин.
Бундан ташқари, махсус аккумулятор қурилмани оғирлаштирмайди ҳамда унинг юпқа ва енгил бўлишига имкон беради.
Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, “Samsung” йиғма смартфонлар бозорида етакчилардан бири бўлиб, ўз гаджетлари учун янги шакл омилларини қидирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг