Самолёт ҳожатхонасидан жасад чиқди
Москвадан Самарага учаётган самолётда эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 44 ёшли йўловчи Внуково аэропортида ўзини ёмон ҳис қилган. Бироқ у барибир қариндошлари билан учишга қарор қилган. Самолёт бортидаёқ у яна ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва ҳожатхонага кирган. Стюардессалар унинг эшигини узоқ вақт тақиллатишган. Лекин у жавоб бермаган ва эшикни бузиб киришга мажбур бўлишган.
Шундан сўнг самолёт Ульяновскда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Ҳаво кемасига полиция ва тез ёрдам етиб келган, бироқ шифокорлар йўловчини қутқара олмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг