Самарқанддаги «заправка»да содир бўлган портлаш қурбонлари сони 3 кишига етди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 3 кишига етди.
Миллий телеканалида хабар берилишича, шифохонага ётқизилган яна бир киши 9 май куни вафот этган.
Ҳолат 7 май куни, соат 15:06 атрофида Қуштепа маҳалласида жойлашган заправка ҳовлисида содир бўлганди. Ҳажми 10 метр куб бўлган 2 дона ёнилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.
Портлаш натижасида жами 3 нафар фуқаро, шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси вафот этди.
Вилоят ИИБ матбуот котиби Ҳамидулло Сағдуллаевнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг