Самарқанддаги новвойхонада 402 миллион сўмлик газ ўғирланди
Самарқанд шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва Ўзенергоинспекция иштирокида Самарқанд шаҳрида назорат тадбирлари ўтказилган.
Текширув давомида шаҳарнинг «Расадхона» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.К. ўз яшаш манзилида новвойхона ташкил қилиб, ҳисоблагичсиз, тармоққа резина шланг орқали тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 402 миллион 360 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг