Самарқандда тўртта спорт мактаби спорт турларига ихтисослаштирилди

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18 декабрда қабул қилинган «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Самарқанд шаҳридаги 2-сон спорт мактаби футболга, Оқдарё туманидаги спорт мактаби юнон-рум курашига, Пастдарғом туманидаги 2-сон спорт мактаби дзюдога ва Пахтачи туманидаги спорт мактаби бадиий гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилди.
Бунда спорт турлари ривожланган, шуғулланиш учун қулай шароит яратилган ҳудудлар ҳамда мамлакат ва халқаро чемпионатларда яхши натижаларни қўлга киритиб келаётган спортчи ва тренерларнинг натижаси ҳисобга олинди.
— Шу пайтгача спортчиларга ўз ҳудудидаги спорт мактабида қайсидир спорт тури билан шуғулланиш учун шароит бўлмаса, машғулотни бошқа туман ёки шаҳардаги спорт мактабида ўтказиши учун ҳам имкон йўқ эди, — дейди вилоят спорт бошқармаси шуъба бошлиғи, педагогика фанлари номзоди Баҳодир Бердиқулов. — Эндиликда ихтисослашган спорт мактабларида 2025-2026 ўқув йилидан вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги спортчилар ҳам шуғулланиши мумкин. Бундай мактабларда спортчилар учун қулай шароит яратиш ва терма жамоага иқтидорли спортчиларни жалб қилиш мақсадида кейинги йилларда қўшимча бинолар, ётоқхона ва ошхоналар ҳам қурилиши режалаштирилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибига 949 нафар, захира таркибига 472 нафар самарқандлик спортчилар қабул қилинган. Спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти орқали шуғулланувчилар ва терма жамоа спортчилари сони янада кўпаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг