Самарқандда сув таъминоти бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан Жаҳон банки ва Швейцария ҳукумати кўмагида халқаро анжуман ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг тегишли идоралари вакиллари, халқаро молия институтлари экспертлари, инвесторлар ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуманни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев очиб берди. Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Аҳмад Сувонқулов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, ҳамкорлик бўлими бошлиғи Андрин Финк ҳамда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Татьяна Проскурякова сўзга чиқишди. Улар ўз маърузаларида сув инфратузилмасини ривожлантириш аҳоли фаровонлиги ва миллий иқтисодиёт барқарорлигида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлашди.
Айниқса, глобал иқлим ўзгаришлари ҳамда тоза ичимлик суви етишмовчилиги ортиб бораётган бугунги кунда ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Шу боис, Ўзбекистонда ушбу йўналишда халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик юксак баҳоланди.
Расмий маълумотларга кўра, 2017–2024 йиллар давомида ичимлик ва оқова сув тизимини ривожлантиришга 27,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлиб, шундан 1 миллиард АҚШ доллари халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади. Натижада, 7,7 миллиондан зиёд аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви тармоғига уланди, яшаш сифати сезиларли даражада яхшиланди.
Жорий йилда умумий қиймати 2,179 миллиард долларга тенг 21 та лойиҳа доирасида 453,5 миллион долларлик халқаро маблағларни ўзлаштириш режалаштирилган. Унга кўра:
— 9 484,4 км ичимлик сув тармоғи;
— 3 268,9 км оқова сув тармоғи қурилади;
— 18 та сув олиш иншооти;
— 32 та оқова сув тозалаш мажмуаси барпо этилади;
— 483 мингта замонавий сув ҳисоблагич ўрнатилади.
Мазкур лойиҳалар Тошкент шаҳри ва вилояти, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олади.
Конференция давомида мамлакатда сув инфратузилмасининг бугунги ҳолати, соҳадаги ислоҳотлар, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг молиявий барқарорлиги, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосидаги янги ташаббуслар муҳокама қилинади. Анжуман қатнашчилари Самарқанд вилоятидаги сув таъминоти корхоналари фаолияти билан ҳам танишиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг