Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашди
3 апрель куни Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари 31 март куни Хўжанд шаҳрида давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашуви самарали бўлгани ҳамда давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари, хусусан, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида муҳим кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Бўлажак тадбирлар режаси ва минтақавий ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг