Самарқандда Нуриддин Калоновнинг 75 йиллигига бағишланган ижодий кўргазма ўтказилди
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзоси, рассом Нуриддин Калоновнинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ва ижодий кўргазма бўлиб ўтди.
Ушбу маросимда Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, халқ рассоми Акмал Нуриддинов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, академик Иброҳим Валихўжаев, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Шуҳрат Негматов ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбир доирасида рассомнинг “Самарқанд руҳи” деб номланган ижодий асарлар кўргазмаси очилди. Унда Нуриддин Калоновнинг турли йилларда яратган, бетакрор фалсафий маъно касб этган, миллий ва эстетик қадриятлар билан суғорилган асарлари намойиш этилди. Мусаввирнинг ҳар бир асари нафақат юксак бадиий маҳорат, балки юракдан сўзлайдиган қалб ифодасини ўз ичига олгани билан алоҳида эътироф этилди.
Тантанали маросим чоғида Самарқанд давлат университети илмий кенгаши қарорига мувофиқ, Нуриддин Калоновга профессор унвони берилди. Мазкур унвон дипломини университетнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев тантанали равишда топширди.

Тадбир якунида эса рассомнинг “Самарқанд руҳи” номли илмий-бадиий монографиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ижодкорнинг бадиий мероси, эстетик қарашлари ва Самарқанд шаҳри руҳига бўлган садоқати кенг ёритилган.
Ушбу тадбир рассом Нуриддин Калоновнинг фаолиятига, унинг миллий тасвирий санъатимизда тутган ўрнига бўлган юксак ҳурмат ва эътироф намунаси сифатида тарихда қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг