Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, республикада 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги “Музейлар квадрати”да бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилояти ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида «Музейлар квадрати» фаолияти йўлга қўйилади.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, “Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси” кўргазмаси, “Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви” кўргазмаси, «Классицизм» музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.
Таъкидлаш жоизки, бундан мақсад Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейларимиздаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга оид замонавий янги экспозицияларни яратиш ва музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросимизни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг