Самарқандда Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади

13:41 24 Февраль 2026 Сиёсат
23 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги «Фикрингни бер (Voice Up)» инклюзив оромгоҳини ташкил қилиб, ёшлар ташаббуси асосида ўндан зиёд лойиҳаларни амалга оширгани қайд этилди.

Эндиликда ушбу лойиҳани ҳар бир ҳудудда ўтказиб, 1 минг нафар ёшларни қамраб олиш, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил қилиш топширилди.

«Ўсиш ва ривожланиш (Upshift)» стартап лойиҳаси кенгайтирилиб, бу йил медиа, дизайн, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва инновация йўналишларида ҳам танлов ўтказилади.

Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер