Самарқандда ЙТҲ туфайли юк машинаси каналга тушиб кетди

10:41 14 Февраль 2025 Жамият
203 0

Фото: Самарқанд ЙҲХБ

 Самарқанд шаҳрида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 13 февраль куни соат 14:05 лар атрофида Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчаси бўйлаб бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Kia Бонго» русумли транспорт воситаси «Сингле Cабин Труcк Шинерай Т30» русумли транспорт воситасининг орқа қисмидан бориб урилган. Тўқнашув оқибатида транспорт воситаларидан бири йўлнинг ўнг тарафидаги каналга тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида иккала транспорт воситаси ҳайдовчилари ҳам тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?