Самарқандда иккинчи бор чой фестивали ўтказилди

Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Чой ўзининг фойдали хусусиятлари билан дунёда кенг тарқалган ўсимликлардан бири бўлиб, 5 минг йилдан ортиқ тарихга эга.
Унинг соғлиқни сақлаш, маданият ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшган ҳиссаси бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Чой озиқ моддаларнинг муҳим манбаи ва дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган ичимлик ҳисобланади.
Чойнинг узоқ тарихи, дунё миқёсида тутган маданий ва иқтисодий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда 2019 йил 19 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 21 майни «Халқаро чой куни» деб эълон қилган.
Ушбу сана муносабати билан Самарқанд халқаро технология университети бир қатор корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида «Чой, маданият, тинчлик» номли иккинчи Самарқанд фестивалини ташкил этди. Унда зиёлилар, хорижлик меҳмонлар ва университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Чой Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбекистонликлар учун оддий ичимлик бўлиб қолмасдан, у мамлакатлар тарихи ва маданиятида ҳам муҳим ўрин тутади.
Фестивалида ўзбек чойи билан бирга турли мамлакатлар ва турфа халқларнинг чой ичиш маданияти, чой дамлаш техникаси намойиш этилди.
Хитойнинг энг яхши чой навларидан намуналар, «Amir Tea Samarqand» МЧЖ томонидан тайёрланаётган чой навлари, шунингдек, хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда тайёрланган халқаро тематик фотокўргазма намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг