Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бошланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистонда спорт бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнир ҳамда Гран-при мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда. Ана шундай мусобақалардан бири байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатидир.
Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақада дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан 500 нафарга яқин эшкак эшувчилар ноолимпия масофаларида беллашади.
Жаҳон чемпионатда Олимпия, Осиё ўйинлари, жаҳон, Европа ҳамда Осиё чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этмоқда.
Самарқандда кечаётган дунё биринчилигида Ватанимиз шарафини эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Нурислом Тўхтасин ўғли, Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев, Вилям Ибрагимов, Шаҳриёр Маҳкамов, Ярослав Славгородский, Владлен Денисов, Самандар Ҳайдаров, Камронбек Ахтамов, Муҳаммадали Мирусманов, Озоджон Амриддинов (самарқандлик), Миржалол Комилов, Зиёдбек Йўлдошалиев, Даврон Салимов, Дилмурод Шермуродовлар жаҳон чемпионатининг совринли ўринларига даъвогарлик қилмоқда.
Аёллар иштирокидаги баҳсларда Екатерина Шубина, Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова, Арина Танатмишева, Хонзода Эркинова, Мадинабону Исмоилова, Шоҳсанам Шерзодова, Динара Жўраева, Шаҳризода Мавлоновалар омадини синовдан ўтказяпти.
Айтиш керакки, Самарқанддаги эшкак эшиш канали бежиз мусобақа ўтказиладиган жой сифатида танланмаган. Чунки, ушбу маскан Марказий Осиёда бундай турдаги ягона спорт иншооти бўлиб, 2023 йилнинг 25-30 апрель кунлари бу ерда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг