Самарқандда аёл чақалоғини ҳожатхона чиқинди қутисига ташлаб кетди
Самарқанд вилояти Паяриқ туманида аёл чақалоғини дунёга келтириб, туғуруқхона ҳожатхонасининг чиқинди қутисига ташлаб кетди. Маълумотларга кўра, ҳолат 2025 йилнинг 27 декабрь куни Паяриқ туманидаги туғруқхонада содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Янги йил байрами арафасида Паяриқ тумани туғуруқ бўлимига мурожаат қилган аёл шифокорлардан ҳомиласини тушириш бўйича ёрдам сўрагани, бироқ улардан қониқарли жавоб ололмагач, фарзандини туғуруқхона ёнида дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетгани баён этилган.
Чақалоқ топилгач, унинг нафас олмаётгани ва ўлик ҳолда экани маълум бўлган. Аёлнинг қилмиши эса кузатув камералари орқали аниқланган.
Самарқанд вилоят ИИБга кўра, айни пайтда иш бўйича экспертиза тайинланган. Қайд этилишича, боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб кейин дунёга келгани экспертиза хулосасига кўра маълум бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг