Самарқандда автобус ва юк машинаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд ЙҲХБ
2 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида автобус ва юк машинаси ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилган.
Ҳолат туманнинг Сулувқўрғон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37автомобил йўлида соат 07:00 ларда юз берган. Унда «Yutong Bus ZK612HN» русумли автобус ҳайдовчиси Самарқанд-Навоий йўналишида автоуловни бошқариб бориб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган «ZIL MMZ 45021» русумли юк автомобилини орқа қисмидан келиб урган.
ЙТҲ натижасида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилди.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг