Самарқандда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

11:15 06 Май 2024 Жамият
432 0

Бугун, 6 май куни Самарқанд вилоятида 4 магнитудаги зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 10:41 да 4 магнитудали зилзила содир бўлган. Ер силкинишининг эпицентри Самарқанд вилояти Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик. Қўшимча қилинишича, ер қимирлаши 10 км чуқурликда юзага келган. Силкиниш эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

— Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.

— Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.

— Китоб туманида 2 балл, 38 км.

— Булунғур туманида 2 балл, 45 км.

— Шаҳрисабз туманида 2 балл, 47 км.

— Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?