Самарқандда 2,2 миллион АҚШ долларлик шахмат турнири ўтказилади
Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган «FIDE Grand Swiss» турнири илк бор Ўзбекистонда, Самарқанд шаҳрида ташкил этилади. FIDE расмий сайти маълумотига кўра, ушбу мусобақа 2025 йил 3-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мусобақа нафақат ўзининг юқори савиядаги иштирокчилари билан, балки унинг натижалари келгуси шахмат тожи учун курашувчи «Номзодлар турнири» учун йўлланмалар тақдим этиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
«FIDE Grand Swiss» мусобақасида дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этиб, 1-2 ўринни қўлга киритган шахматчилар тўғридан-тўғри «Номзодлар турнири»да иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонда шахмат спорти сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда. 2026 йилда мамлакатимиз шахмат бўйича энг йирик тадбирлардан бири — Шахмат Олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам бунинг ёрқин далилидир. Олимпиада Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ҳар икки йилда ўтказиладиган ва 190 дан ортиқ давлатлар вакиллари иштирок этадиган мусобақадир.
2025 йилда Самарқандда ўтказиладиган «FIDE Grand Swiss» турнири нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё шахматчилари учун катта имкониятлар эшигини очади. Турнир нафақат мусобақа сифатида, балки туризм ривожига ҳисса қўшадиган тадбир бўлиши кутиляпти.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 миллиондан 2,2 миллион АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда. Бу учун алоҳида тендерлар ўтказилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистонда шахмат спорти ривожланишига қаратилган чора-тадбирлар, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови ва ёш шахматчиларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари мамлакатнинг шахмат соҳасидаги етакчи ўринлардан бирини эгаллашга интилаётганини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг